ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК ЗОНАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 ЙИЛ 21 апрелдаги ПҚ-5088- сон «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонига асосан бутун мамлакат бўйлаб ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилмоқда.

ЁСТЗлар  ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш майдонига айланиши мўлжалланган – улар ўз ҳудудларида зарур инфратузилма эга бўлиб, ўз лойиҳаларини амалга ошириш ва инновацион ғоялар асосида ишлаб чиқариш объектларини яратиш учун барча шароитлар яратилган.

Бугунги кунга келиб Республика бўйлаб жами 192 та ЁСЗ лар  фаолият кўрсатиб келмоқда. Умумий миқдорда жами 805,6 гектар майдонга эга бўлган 219 та  ёшлар саноат зонасини ташкил этиш режалаштирилган.

Электрон савдо майдончасида иштирок этиш орқали ер участкасининг эгаси бўлинг

Аукционда иштирок этиш бўйича саволларингиз бўлса, ушбу рақамга мурожаат қилинг: (71) 202-21-11